“Арсенал” клуби Арсен Венгер билан шартномани узайтирмоқчи

7 июл 2013, 13:03
“Арсенал”, клуб бош мураббийи Арсен Венгер билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлаб юборди, деб хабар беради Daily Mirror.

Шундай бўлсада, франциялик мутахассис клуб билан шартномасини узайтириш борасида аниқ қарорини келаси ойда маълум қилиши мумкин. Клубнинг Венгер билан тузган амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёз мавсумида тугайди. Тузиладиган янги шартнома эса, камида 3 йилга мўлжалланиши кутилмоқда.


Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›