“Арсенал” Жек Уилширни олиб қолишга ҳаракат қилади

2 май 2018, 09:20
Клуб Жек билан хайрлашмоқчи эмас.

Мавсум якунида Уилширнинг “Арсенал” билан шартномаси якунига етади. Ҳозирда клуб ва футболчи янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Шу сабабли аввалроқ Уилширнинг “канонирлар” сафини тарк этиши айтилган эди. Аммо клуб раҳбарияти Жекни жамоада олиб қолишни истамоқда.

Қайд этилишича, раҳбарият ярим ҳимоячига яхшиланган шартномани таклиф қилишга ҳам улгурди. Ҳозир эса фақат Жекнинг розилигини кутишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Mirror