"Арсенал" Жакага янги клуб излайди

Alisher
24 май 2021
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Гранит Жака ёзги трансфер ойнасида клубдан кетишга яқин.

Ўйинчининг бош мураббий Микель Артета билан келишмовчилиги бор, шу сабаб "канонирлар" раҳбарияти Жакага Германиядан янги клуб излашмоқда.

Швейцариялик футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports