"Арсенал" испаниялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди

Alisher
29 янв 2020, 17:47
Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти "Фламенго" ҳимоячиси Пабло Марининг трансфери бўйича келишувга эришди.

"Тўпчилар" 26 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум сўнггига қадар ижарага олади.

Лондонликлар ўйинчининг ижараси учун 5 миллион евро миқдоридаги маблағдан воз кечишади.

Мари "Мальорка" тарбияланувчиси ҳисобланади. Пабло 2016-2019 йиллар давомида "Манчестер Сити"га тегишли бўлган, аммо "шаҳарликлар" таркибида умуман майдонга туширилмаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail