"Арсенал" икки асосий футболчиси билан хайрлашишга тайёр

Mirjalol Normatov
22 апр 2018, 13:26
"Арсенал" раҳбарияти ёзда икки футболчини жамоадан кетказиб юбориш ниятида.

"Tribalfootball" нашри хабарига кўра, гап Шкодран Мустафи ва Гранит Жака ҳақида кетмоқда.

"Канонирлар" уларнинг ўрнига "Фулхэм"дан Райан Фредерикс ва "Норвич"дан Жеймс Мэддисонни харид қилишмоқчи.

Бу мавсумда 26 ёшли Мустафи жамоа таркибида 33 учрашувда майдонга тушди ва 3 гол уриб, 2 бора ассистентлик қилди. 25 ёшли Жака эса 41 баҳсда 3 тўп киритиб, 6 бора самарали пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tribal Football

Сўнгги янгиликлар

Барча ›