"Арсенал" ҳимоячиси янги мавсумнинг дастлабки ҳафталарини ўтказиб юборади

Sherzod Nurmatov
12 авг 2024, 13:11
Футболчи жароҳат олган.

"Арсенал" ҳимоячиси Такэхиро Томиясу янги мавсумнинг илк ҳафталарини ўтказиб юборади. Бу ҳақда "Evening Standard" нашри "канонирлар" бош мураббийи Микель Артетага таяниб хабар бермоқда.



Футболчи тиззасидан жароҳатланди. Мутахассиснинг фикрича, тикланиш учун бир неча ҳафта керак бўлади.

Япониялик "Арсенал"нинг мавсумолди турини ўтказиб юборди. 25 ёшли фулбэк ўтган мавсум барча мусобақаларда 30 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Evening Standard

Сўнгги янгиликлар

Барча ›