

Футболчи Озарбайжонга қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашувида жароҳат олди.
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Уотфорд"га қарши АПЛнинг 8-тур учрашувидан олдин эълон қилди. Маълум бўлишича, Мустафининг сафга қайтиши учун 4-6 ҳафта керак бўлади.
Шундай қилиб, 25 ёшли немис АПЛнинг камида 4та учрашувида иштирок эта олмайди. "Уотфорд"га қарши баҳсдан ташқари, Мустафи "Эвертон", "Суонси Сити", "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" билан ўйинда қатнашмайди.



