"Арсенал" ҳимоячиси Мустафи 4-6 ҳафтага сафдан чиқди

Aslanov Jasurbek
12 окт 2017, 13:43
"Арсенал" ҳимоячиси Шкодран Мустафи бир нечта ўйин ўз клубига ёрдам бера олмайди.

Футболчи Озарбайжонга қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашувида жароҳат олди.

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Уотфорд"га қарши АПЛнинг 8-тур учрашувидан олдин эълон қилди. Маълум бўлишича, Мустафининг сафга қайтиши учун 4-6 ҳафта керак бўлади.

Шундай қилиб, 25 ёшли немис АПЛнинг камида 4та учрашувида иштирок эта олмайди. "Уотфорд"га қарши баҳсдан ташқари, Мустафи "Эвертон", "Суонси Сити", "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" билан ўйинда қатнашмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›