"Арсенал" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди
04 авг 2018 17:40
Янгиликлар
"Арсенал" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди
"Арсенал" ҳимоячиси Сеад Колашинац жароҳат туфайли сафдан чиқди.
Босниялик "Челси"га қарши ўртоқлик ўйинида (1:1, пенальтилар сериясида 6:5) шикастланди.
25 ёшли футболчининг сафга қайтиши учун 8-10 ҳафта керак бўлади. Шундай қилиб, у мавсум стартини ўтказиб юборади ва октябрь ойида сафга қайтади.
Фикрлар