"Арсенал" Гендузини "Марсель"га юборади
06 июл 2021 11:55
Янгиликлар
"Арсенал" Гендузини "Марсель"га юборади
"Марсель" "Арсенал" ярим ҳимоячиси Маттео Гендузининг ижараси борасида келишувга эришди.
Французлар бунинг учун 1 миллион евро тўлашади. Бу ҳақда Николо Скира хабар бермоқда.
Битимда 10 миллион еврога эҳтимолий харид қилиш ҳуқуқи бўлади, бу банд агар шартлар бажарилса, мажбурий фаоллаштирилиши керак. Битим ҳақида расман тез орада хабар қилинади.
Гендузи ўтган мавсум "Герта"да ижара асосида ўйнади. Ярим ҳимоячи Германия чемпионати доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар