"Арсенал" футболчиси операция қилинди

Alisher
3 янв 2020, 12:10
"Арсенал" ҳимоячиси Киран Тирни елкасидан операция қилинди.

Бу ҳақда "канонирлар" расмий сайти хабар бермоқда. Киран март ойидан бошлаб жамоасига ёрдам бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи АПЛнинг 16-тури доирасидаги "Вест Хэм" (3:1) қарши ўйин пайтида жароҳат олган эди.

22 ёшли шотландиялик футболчи "Арсенал"га ўтган йилнинг ёзида "Селтик"дан ўтган эди.

Тирни 2016 йилдан бери Шотландия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: arsenal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›