

«Реал Сосьедад» футболчининг трансферидан 24 миллион евро пул ишлаб олмоқчи. 28 ёшли футболчига «Арсенал»дан ташқари «Барселона» ва «Атлетико» қизиқиш билдирмоқда.
Футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунланди. 28 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсум барча мусобақаларда 45 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урган ва 5 та голли узатма амалга оширган.




