"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда

Sherzod Nurmatov
26 июл 2024, 13:23
Футболчи фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

"Арсенал" ПСЖ билан Евро ғолиби, испаниялик ярим ҳимоячи Фабиан Руиснинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда "Football Transfers" хабар берди.



Ҳозирда "канонирлар" футболчи билан тўлиқ шартнома имзолай олмайди. "Тўпчилар" парижликларга футболчини сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олишни таклиф қилмоқда.

28 ёшли хавбек ўтган мавсум барча турнирларда 35 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг ПСЖ билан шартномаси 2027 йилнинг июнигача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Transfers