"Арсенал" етакчиси камида 1 ойга сафдан чиқди

Sherzod Nurmatov
25 мар 2026, 10:30
Мавсум охирлаб бораётган бир пайтда "Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ёмон хабарни эшитди.

"The Touchline"нинг ёзишича, формада бўлиб турган Эберечи Эзе болдиридаги жароҳат туфайли камида 4 ҳафта “канонирлар”га ёрдам беролмайди. Шунингдек, у Англия терма жамоаси йиғинини ҳам ўтказиб юборади.

27 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсум клуб даражасидаги барча мусобақаларда 43 ўйинда 9 та тўп киритди ва 6 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Touchline