

"Эмирейтс"да ўтган баҳсда Унаи Эмери шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Эътиборли томони шундаки, ушбу баҳснинг асосий таркиблари эълон қилинганда, унда инглизлардан бирорта футболчи йўқ. Асосий таркиб 100 фоиз легионерлардан ташкил топди.
Кеча жамоалар шундай таркиб билан ўйинни бошлашди:
"Арсенал": Лено, Бельерин, Сократис, Косьелни, Колашинац, Торрейра, Жака, Гюндузи, Рэмзи, Обамеянг, Ляказетт.
"Челси": Аррисабалага, Аспиликуэта, Давид Луис, Рюдигер, Алонсо, Ковачич, Жоржиньо, Канте, Педро, Азар, Виллиан.



