

Номзодларнинг орасида "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Микель Артета ҳам бор ва клуб унинг вариантини кўриб чиқмоқда.
Испаниялик 2011-2016 йиллар давомида "Арсенал" шарафини ҳимоя қилган.
Артета 2018 йил ёзида "канонирлар"ни бошқариши мумкин эди, аммо клуб Унаи Эмери фойдасига қарор чиқарган эди.
Собиқ футболчи фаолияти давомида "Арсенал"дан ташқари ПСЖ, "Рейнжерс", "Реал Сосьедад" ва "Эвертон" жамоаларида ўйнаган.



