"Арсенал" - "Бавария". "Тўпчилар" асосий таркибида ўзгариш

Aslanov Jasurbek
19 июл 2017, 16:41
Бугун, 19 июль Тошкент вақти билан 16:30да бошланадиган "Арсенал" ҳамда "Бавария" ўртасидаги Халқаро Чемпионлар Кубоги учрашувида кичик ўзгариш юз берди.

Асосий таркибда тушиш эълон қилинган Пер Мертезакер майдонга тушмайди. Футболчи оёғида оғриқ ҳис қилгани туфайли, унинг ўрнини бошқа футболчи эгаллайди. "Тўпчилар" устози Арсен Венгер Мертезакер ўрнида Муҳаммад Эл-Нени ўйнаши керак деб ҳисоблади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia