"Арсенал" "Барселона" ҳимоячиси билан музокараларни бошлади

Mirjalol Normatov
28 мар 2019, 22:56
"Барселона" ҳимоячиси Самюэль Юмтити фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, "Арсенал" спорт директори Рауль Санллехи "Барселона"даги ҳамкасби Эрик Абидаль билан илк учрашувни ўтказиб бўлган. Лондонликлар футболчи учун курашда тезроқ ғалаба қозониб, "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити"дан ўзиб кетишни исташмоқда.

Ҳимоячининг трансфер суммаси 70-90 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com