UZ

Сўнгги янгиликлар

21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  0 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  3 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3

"Арсенал" "Астон Вилла" ва "Фулхэм" футболчиларига қизиқмоқда Янгиликлар

"Арсенал" "Астон Вилла" ва "Фулхэм" футболчиларига қизиқмоқда

"Арсенал" Премьер-лигада тўп тепадиган икки футболчига қизиқиш билдиряпти.

Бу ҳақда "Football Insider" хабар берди.

Манбага кўра, Англия чемпионати етакчиси "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Дуглас Луисни 2024 йил учун асосий мақсадида сифатида белгилаб олган. "Шерлар" бразилиялик футболчини 100 миллион фунт стерлингга (116 миллион евро) сотишга тайёр. Шунингдек, "Арсенал" "Бавария" даъвогарлик қилаётган "Фулхэм" ярим ҳимоячиси Жоау Пальиньяга қизиқмоқда.

Луис жорий мавсум "Астон Вилла" сафида 25 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Пальинья ушбу мавсум "Фулхэм" таркибида 16 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан келишуви 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Transfermarkt портали ҳар икки футболчининг нархини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика