"Арсенал" афсонаси "Кристал Пэлас"ни бошқаради

Sherzod Nurmatov
4 июл 2021, 19:08
45 ёшли Патрик Виейра АПЛ жамоасида фаолият юритади.

Франциялик мутахассис билан 3 йиллик шартнома тузилди. Шу тариқа ўзаро келишув 2024 йилгача амал қилади, бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Виейра олдинроқ "Манчестер Сити" U-21 устози ва асосий жамоада бош мураббий ассистенти бўлиб ишлаган. Унинг мураббийлик фаолиятидаги охирги икки клуби "Нью-Йорк Сити" ва "Ницца" саналади. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Рой Хожсон бошчилигидаги "Кристал Пэлас" чемпионатда 44 очко тўплаб, 14-ўринни олган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: cpfc.co.uk