
Алексис Санчез юқори сифатли футболчи ҳисобланади ва айнан унинг бу жиҳатлари "Арсенал"га қўл келишига ишонаман. Санчез - универсал футболчи. Чилилик футболчи ҳар иккала қанотларда ҳам, марказда ҳам юқори савияда ўйнай олади. Тео Уолкот жароҳат олгани боис, ҳозирча уни қанотда ўйнатиб турамиз. Кейинроқ Жиру билан биргаликда марказий ҳужумчи сифатида ҳаракатланиши ҳам мумкин. Биз 4-4-2 ва 4-3-3 схемаларидан фойдаланамиз. Вариантлар кўп. Алексис Санчез тезкор, курашувчан футболчи саналади. Бу Англия премьер лигасида жуда керак футболчи учун. У ҳар доим машғулотларда катта куч билан ишлайди. Шу сабаб ҳам уни катта маблағ эвазига сотиб олдик.