Арсен Венгер: "Реал" билан Мората борасида гаплашганим йўқ"

Tolibjon Qosimov
3 дек 2013, 15:35
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Реал" ҳужумчиси Альваро Моратанинг Лондон клубига ўтиши борасидаги хабарларни рад этди.
"Бу хабарлар миш-мишдан бошқаси эмас. Мен бу футболчи борасида "Реал" билан гаплашганим йўқ", – дейди Венгер.

Франциялик мураббий клуб "Коринтианс" ҳужумчиси Алешандре Патога қизиқаётгани ҳақидаги хабарларни ҳам рад этди.

Олдинроқ Мората қишда "Арсенал"га ижара асосида ўтиши борасида хабарлар чиққанди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›