UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

Арсен Венгер: “Брексит АПЛнинг келажагига таъсир қилади” (тўлиқ интервью) Янгиликлар

Арсен Венгер: “Брексит АПЛнинг келажагига таъсир қилади” (тўлиқ интервью)

“Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгер Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши ҳақидаги қарордан ҳайратда қолганини тан олиб, бу ҳолат Премьер-лига келажагига қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтди.


- Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши ҳақидага қарорга қандай муносабат билдирдингиз?

- Бу мени безовта қилди. Бу ҳаётга қандай татбиқ этилишини ҳеч ким билмайди. Қаерга кетаётганимизни ҳеч ким билмайди. Лекин буни британияликларнинг кўпчилиги хоҳлагани янада ҳайратлантирди. Бу Лондондек ажойиб йирик шаҳарда яшаётганингда ёввойироқ кўзга ташланади.

- Ҳозир иккига бўлинган Англия бор. Бир қисми қолишни, бошқаси чиқишни истайди. Фунтнинг қадрсизланиши янада безовта қилади. Бу инглиз клубларининг трансфер бозоридаги фаоллига келажакда путур етказиши мумкин.

- Бу кутилганди. Кўплаб молиявий таҳлилчилар билан суҳбатлашдим ва улар қаерга йўл олишимизни билишмайди. Барқарор бўлмаган ҳолат асабийлаштиради.

- Футболга эътибор қаратсак, маошлар пасайиб, рақобат ортиши эҳтимоли ошадими?

- Ҳа, аниқ. Маошлар тушади ва Германия билан рақобат ортади. Лекин бу иш билан боғлиқ таваккалдан бири ва бу мени кам безовта қиляпти. Англияда барибир молиявий ҳолат яхшироқ. Ҳамёнларнинг семизлиги ўртасидаги фарқ бу йил яна пайдо бўлади.

Лекин узоқ йиллик келажак борасида жавоблар берилиши шарт бўлган муҳим саволлар бор. Англиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши Премьер-лигага таъсир кўрсатадими? Лига камроқ томошабоп бўлса, трансляция учун пуллар қисқаради, клублар даромади камаяди ва бу АПЛга таъсир қилади. Энг катта хавф айнан шунга беркинган.

- Евро курсидан фойдаланган ҳолда испан, немис ёки француз клублари АПЛдан футболчилар сотиб олишини тасаввур қила оласизми?

- Катта клубларда юлдузларни сақлаб қолишга сабаблар етарли. Ҳозир лигамиз энг томошабоп, лекин бу ҳолат тарқаб кетиши мумкин. Клубларнинг қисқа муддатли режалари бу даврда яшаб қолиш учун кучли, лекин Англия кучли Премьер-лигани қуришнинг эндигина йўлида.

Кун келиб, “Реал” ва “Барселона” етакчилари Англияда ўйнашни хоҳлашини айтиши ҳақида ўйлагандик. Бироқ бу энди сўроқ остида. “Брексит” узоқ муддатли келажакка таъсир қилади.

Пекинда ўтирган одам Европада нима бўлаётганини билган даврда ўзингни ҳеч нарса таъсир қилмайдиган қафасга ташлаш фойдасиздир. Ҳозир Англия хорижий инвесторлардан йилига 24 миллиард олмоқда ва бу катта савдо дефицитини қопламоқда. Биз ноаниқ ҳолатдамиз. Мен гаплашган сиёсатчилар ҳам нима бўлишини билишмайди.

- Лекин кўпчилик британияликлар Европага йўқ дейишди.

- Менимча, инглизлар Европа Иттифоқида бўлишни хоҳлашмайди эмас, уларга иттифоқнинг аввалги ҳолати керак. Чиқиб кетишга овоз берганларнинг кўпчилиги ташвишга тушиб қолган. Улар аслида аввалги кўринишдаги Европани кўришни хоҳлашларини айтмоқчи бўлишган.

Бу кўплаб давлатларни ажратиб қўяди. Энди глобал иқтисоднинг хавфсиз жойида бўлмаймиз. Биз ҳал қила олмайдиган муаммолар мавжуд. Бу эса реферундумда катта роль ўйнади.

- Брексит” халқаро бошқарув органлари фаолиятига таъсир қилиб, уларни янада кучсиз қилиб қўймайдими?

- ФИФА ва УЕФАнинг обрўси футболда бирлик учун муҳимлигига ишонганман. ФИФА атрофидаги жанжаллардан ҳайратда қолдим. Бу унинг обрўсини кучсизлантирди. Бу футболдаги бирдамликка путур етказади.

- Мишель Платининг футболдаги ҳар қандай фаолиятдан 4 йилга четлатилиши сабабли УЕФА етакчилик тарафдан катта йўқотишга дуч келди.

- Афсуски, шундай. Буни имкон борича тезроқ тўхтатиш керак. Спортни қўллаб-қувватлайдиган марказлашган ҳокимиятга эга бўлиш муҳим. Бир кун масаланинг молиявий тарафи ҳақида қайғурадиган Суперлига ташкил этилиши керак эмас. Ҳамиша асосий ролда футболни ривожлантириш туриши лозим. Ҳа, молиявий томонга ҳам эътибор қаратиш даркор, лекин бу биринчи ўринда бўлмаслиги керак. УЕФА ва ФИФА бунга кафолат эди. Шунинг учун ФИФАда рўй берган воқеалар – жуда жиддий.

- Англияга Европа футболи керакми?

- Шубҳасиз. Ажойиб мисол бор: Англияга Еврокубоклардан 5 йилга четлатилганда кейин унга бошқа мамлакатлар билан тенглашиб олиши қийин кечганди. Англияга Европа зарур. Шунингдек, Европага Англия ҳам.

Англия ушбу спорт турини кашф қилганини унутманг. Ҳозир барча зарбани ўтказиб юборгандан кейин бир оз қалтираган ҳолатда. Инглиз футболлари Исландияга ютқазганда шундай ҳолатда бўлмаганмикан деб ўйлаяпман.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика