Арнаутович АПЛга қайтиши мумкин

Alisher
11 янв 2021
"Вест Хэм" "Аякс"га кетган форвард Себастьян Аллернинг позициясига ўйинчи изламоқда.

Лондонликлар "Шанхай СИПГ"да ўйнаётган австриялик Марко Арнаутовични ижарага олишмоқда. 31 ёшли футболчи бунга қадар 2017-2019 йиллар давомида Англия жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Арнаутович Хитой чемпионати доирасидаги 29та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 4та ассист қайд этди.

"Вест Хэм" АПЛда 17 турдан сўнг 26 очко жамғарган ҳолда, жадвалда 10-ўринда бормоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph