UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28"Интер" ва "Хетафе" учрашувидан энг сара фотолавҳалар  0 15:19Левандовски — "Энг омадсиз футболчи"  2 15:14Карикатура: "Сити"дан таъқиқ олиб ташланди. Клуб шундан сўнг Ферран Торрес ва Натан Акени ўз сафига қўшиб олди  1 15:06Мўмин Мелиев: “Ниятим кучли бешликда тўп тепиш”  2 14:56"Сурхон" футбол клуби мухлислардан ижтимоий тармоқларда чиқаётган миш-мишларга ишонмасликларини сўрайди  6 14:47Расман: Санчес "Интер" билан 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Клуб у билан текинга битим тузди  2 14:23Конте: "Санчес - "Интер" учун ажойиб трансфер"  1 14:00"Ювентус" ўз таркибига Кантени қўшиб олмоқчи  1 13:37"Арсенал" Упамекано учун 53 миллион фунт таклиф қилди  4 13:16"Манчестер Юнайтед - ЛАСК" учрашувидан фотолавҳалар  1 13:13Давид Сильва "Лацио"га ўтишга яқин  2 12:57Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 12:44"Рома" клубнинг Фридкинга 591 миллион евро эвазига сотилганини эълон қилди. Жамоа бугун ЕЛ доирасида "Севилья" билан ўйнайди  5 12:20Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Сигнал Идуна Парк"  7 11:57Olamsport: Тайсон - Жонс жанги қоидасига ўзгариш киритилди, Денис Истомин US Open'да қатнашадими?  0

Ариагнер Смит Медина: “Кучли рақобат футболчига фойда келтиради” Янгиликлар

Ариагнер Смит Медина: “Кучли рақобат футболчига фойда келтиради”

Сўнгги йилларда статистикага назар соладиган бўлсак, клубларимизда фаолият юритган легионерларнинг аксарияти Сербия давлатидан эканлигини кўришимиз мумкин.

Лекин жорий йилдан эътиборан Суперлига клублари ўз анъаналаридан воз кечган ҳолда бошқа мамлакатлардан ҳам футболчиларни жалб этишмоқда. Миллий чемпионатимизда илк бор тўп тепаётган Смит Медина, Никарагуа давлати вакили ҳисобланади. Суперлиганинг навбатдаги тур учрашувлари арафасида, легионер ҳужумчидан интервью олдик.

- Биринчи даврани “Қизилқум” жамоасида ўтказдингиз, энди эса “темирйўлчилар” сафидасиз. Бу икки клуб орасидаги тафовутни айтиб бера оласизми?

- Албатта фарқ катта. Талаблар ҳам шунга яраша. Ҳозирги жамоам Ўзбекистоннинг аввалги йилдаги чемпиони саналади. Шунинг учун бу ерда биздан кўп нарса кутишади.

- Чемпионат бошида кетма кет голлар ураётган эдингиз, умуман легионер сифатида чакки кўринмадингиз. Иккинчи даврада ўйинингизни пасайиши нима билан боғлиқ?

- Тўғри таъкидладингиз. Ўз устимда ишлашдан тўхтамайман ва насиб қилса қолган учрашувларда жамоамга фойда келтиришга ҳаракат қиламан.

- Маълумотларга қараганда, Самвел Бабаян билан Латвияда бир жамоада ишлаган экансиз.

- Ҳа, биринчи марта Юрмаланинг “Спартак” клубида у билан танишганман.

- Жорий йил шиддатларга бой ўтаётган Суперлига баҳслари сизда қандай таасурот қолдирмоқда?

- Рақобат кучли, бундай шароит футболчига фақат фойда келтиради, ўсишга эришади. Ўзим учун янгги қирраларимни очдим.


Абдулазиз суҳбатлашди


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг