UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  0 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  5 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  59 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  7 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1

Аргентина термаси ярим ҳимоячиси: "Ўйин тугаши билан кўзимдан ёш келди, ҳаммаси хурсандчиликдан" Янгиликлар

Аргентина термаси ярим ҳимоячиси: "Ўйин тугаши билан кўзимдан ёш келди, ҳаммаси хурсандчиликдан"

Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2022 финалида Франция термасига қарши ўйин натижаларини сарҳисоб қилди (пенальтилар бўйича – 3:3, 4:2).

"Агар Жаҳон чемпионати олдидан мендан шундай натижа кутасизми, деб сўраганингизда, эҳтимол, буни инкор қилган бўлардим. Шундай экан, келинг, ушбу ғалабадан баҳра олайлик.

Бу биз босиб ўтган йўлни эслашга мажбур қиладиган ютуқ. Ҳар биримиз шахсан шу йўлдан ўтиб келганмиз. Ўйин тугаши билан кўзларимга ёш келди, барчаси хурсандчиликдан", – деди ярим ҳимоячи.

Аргентина терма жамоаси учинчи марта жаҳон чемпиони бўлди. Аввалроқ аргентиналиклар 1978 ва 1986 йилларда ушбу мусобақада ғолиб чиқишган. Уларнинг финалдаги рақиблари – францияликлар 1998 ва 2018 йилларда мундиаль чемпиони бўлишган.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика