Аргентина терма жамоасида йўқотиш

Sherzod Nurmatov
11 ноя 2021
Аргентина термаси форварди Николас Гонсалес коронавирус юқтириб олди.

Аргентина жамоаси расмий твиттер саҳифаси берган маълумотга кўра, "Штутгарт"нинг 23 ёшли футболчиси миллий жамоа ихтиёрини тарк этиб улгурган. У аллақачон карантинга юборилган.

Шундай қилиб, Гонсалес ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Уругвай ва Бразилияга қарши ўйинларда миллий жамоага ёрдам беролмайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: afa.com