

Бу ҳақда аргентиналик футбол шарҳловчиси Федерико Буэнога таяниб ESPN хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Лионель Месси терма жамоадан кетганидан сўнг, ҳужумчининг энг эҳтимолий вориси сифатида Николас Пас тилга олинмоқда.
Футболчи 2026 йилги жаҳон чемпионатида 18-рақам остида тўп сурган эди, энди эса орзиқиб кутилган "ўнлик"ни олиши мумкин. Агар Лионель Скалони бошчилигидаги мураббийлар штаби ўз лавозимини сақлаб қолса, айнан Пас ушбу рақам остида терма жамоанинг янги қиёфасига айланади, дейди манба.
Таъкидлаш жоизки, Пас Италия клубида ҳам 10-рақам остида ҳаракат қилмоқда.



