


"Кубокни ютсак-ютмасак, Месси тарихдаги энг кучли футболчи бўлиб қолаверади. У буни исботлаши учун терма жамоа билан соврин ютиши шарт эмас. Ҳатто рақиблар буни тан олади", – деди Скалони.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Месси Аргентина катталар миллий терма жамоаси билан ҳали бирорта совринга эга чиқмаган.
Якшанба тонгида футболчида ютуққа эришиши имконияти бор — Бразилияга қарши кечадиган Америка Кубоги финали Тошкент вақти билан 05:00 да бошланади.



