UZ

Сўнгги янгиликлар

05:45Англия кубоги. "Арсенал" ўз иштирокини учинчи босқичда якунлади, "Манчестер Юнайтед" сафарда ғалаба қозонди  13 02:05"Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб Испания Суперкубогини қўлга киритди  303 01:15Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"  0 00:56"Рома" "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 00:32"Ливерпуль" ва "Ньюкасл" Ла Лигадаги ҳимоячига кўз тикмоқда  0 00:10"Наполи" — "Верона". Таркиблар маълум  0 00:02ПСЖ — "Сент-Этьен". Барколя ва Дембеле асосий таркибда  0 00:00А Серия. Довбикнинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Рома"ни "Болонья"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди, Шомуродов захирада қолдирилди  11 23:36Англия кубоги. "Саутгемптон", "Кристал Пэлас", "Ипсвич" ва "Ньюкасл" қуйи лига жамоаларини мағлуб этди  2 23:14U-20 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги машғулотларидан суратлар  1 22:54"Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб "Эмирейтс"да "Арсенал"ни Англия кубогидан чиқариб юборди  75 22:49"Реал" — "Барселона". "Эл класико" учун таркиблар маълум  38 22:42Расман: "Пахтакор" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  17 22:15Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Осасуна"дан устун келиб, 1-ўринга қайтди. Мадридликлар барча мусобақаларда кетма-кет 14-бор ғалаба қозонишди  25 21:37Нойер "Бавария"да қоладими?  0

Аргентина ФИФАга таъсир ўтказдими? Янгиликлар

Аргентина ФИФАга таъсир ўтказдими?

Италиялик Никола Риццоли жаҳон чемпионати финалини бошқариб борадиган бўлди.
Аслида Германия ва Аргентина ўртасида бўлиб ўтадиган финал учрашувини бошқаришга бошқа номзодлар ҳам бор эди. Масалан, ҳамюртимиз Равшан Эрматов, англиялик Ховард Уэбб ва ҳоказо. Лекин ФИФА ҳакамлар қўмитаси италиялик Никола Риццолини тайинлади. Шундан сўнг Аргентина футбол федерацияси ФИФАга таъсир кўрсатибди, италиялик Никола Риццолини тайинлаб ўз ниятига эришди каби гап-сўзлар қулоққа чалинди бу ҳақда турли интернет сайтларида ёзилди.

Албатта, Равшан Эрматов ватандошимиз бўлгани учун бундай гапларга бефарқ қараб тура олмаймиз. Ҳа, у финални бошқаришга лойиқ эди, бироқ ФИФА қарор қабул қилиб бўлди ва эндиликда Эрматов ва унинг бригадаси уйга қайтади. Шу ўринда бизни қизиқтираётган савол: Аргентина мундиалнинг финал ўйинига Равшан Эрматов тайинланмаслиги учун ФИФАга ўз таъсирини ўтказдими? Ёки ФИФА ҳакамлар қўмитаси финални Никола Риццоли бошқаришини олдиндан ҳал қилиб қўйганмиди?

Ана энди бу саволларга жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Маълумки, ҳамюртимиз Равшан Эрматов мазкур жаҳон чемпионатида тўртта ўйинни бошқарди. Учта гуруҳ босқичида ва битта плей-оффда. Эрматов чорак финалда Голландия – Коста-Рика баҳсини бошқариб борди. Нимчорак ва ярим финалда ишламади. Италиялик Никола Риццоли эса ҳозирча учта ўйинда ҳакамлик қилди ва финал унинг учун тўртинчиси бўлади Риццоли гуруҳ ўйинларида Испания - Голландия, Аргентина - Нигерия баҳсида ишлади, шунингдек чорак финалдан ўрин олган Аргентина - Бельгия учрашувини бошқарди.

Эътибор берган бўлсангиз, Риццоли бунгача Аргентина иштирокидаги иккита ўйинни бошқаришга улгурди ва ҳар иккаласида ҳам жамоа зафар қучди. Финал ўйини эса бу ҳакам учун Месси ватандошлари иштирокидаги учинчи баҳс бўлади. Бир чемпионатнинг ўзида битта жамоанинг учта ўйинини бошқариш мумкинми? Мумкин экан, буни эртага тунда Риццоли мисолида кўрамиз. Гуруҳ баҳслари якунига етганидан сўнг Эрматов чорак финалда, Риццоли эса нимчорак финалда ишлади. Яъни, италиялик ҳакам чорак финал, ярим финал каби янада қийин беллашувларга қўйилмади. Балки уни ФИФА финалга сақлаган бўлишиям мумкин.

Яхши биласиз, Равшан Эрматов бундан тўрт йил муққадам ЖАРда ўтказилган жаҳон чемпионатида бешта ўйинни бошқарган ва бу ўйинлар орасида чорак финалдан ўрин олган Германия - Аргентина учрашуви ҳам бор эди. Ўшанда Германия рақибини 4:0 ҳисобида мағлубият учратганди. Шундан келиб чиқиб аргентиналиклар Эрматовни ёмон кўриб қолган бўлиши мумкин. Бу йилги мусобақада  бўлиб ўтган Аргентина - Швейцария баҳсига ҳам Эрматовнинг қўйилиши тахмин қилинганди, бироқ ФИФА бошқа ҳакамни қўйди. Шунда Аргентина ФИФАга таъсир ўтказиб, итальян ҳакамларининг тайинланишига муваффақ бўлди каби гаплар чиқди.

Бу борада биз нима дейишимиз мумкин? Орамизда ФИФАда фаолият олиб борадиган кишилар йўқ, шундай экан ташкилотнинг ички сирларини яхши билмаймиз. Билмаган нарсаларга аралашиш эса яхши эмас. Ҳозирги мавзу бўйича фақат гумонсирашимиз мумкин, холос. Лекин факт сифатида шуни айтишимиз мумкин, ФИФАнинг биринчи вице-президенти Хулио Грондона аргентиналик экан. Энди буёғи сиёсат ва ақлимиз етмаган нарсаларга бош суқишни хоҳламаймиз. Мақоламиз сўнггида эса Равшан Эрматовга жаҳон чемпионатларида тўққизта ўйинни бошқариб дунё рекорди ўрнатишида имконият яратиб бергани учун ФИФАга катта миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Хайрулла Холиқов.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика