

“Фергюсон билан жуда яхши суҳбат бўлганди. Агар МЮ менга шартнома таклиф қилганида дарҳол рози бўлган бўлардим. Аммо Англиядан қайтганимдан сўнг ҳеч нарса содир бўлмади: ҳеч қандай таклиф, ҳеч қандай сўров ҳам. Кейин эса ПСВ “Челси” билан музокара ўтказди, сўнг мен ҳам “кўклар” раҳбарияти билан суҳбатлашдим ва уларнинг лойиҳаси менга ёқди. Мен МЮ билан шартнома имзолашим мумкин эди, аммо “Челси”га келдим. Афсусланмайман”, — дейди Роббен.



