Арда Гюлер кам ўйин амалиётидан норози

Omonjon To`xtamirzayev
29 фев 2024
Туркиялик футболчининг фикрига кўра, у "Реал" таркибида кўпроқ ўйин вақтига эга бўлиши мумкин.

Арда "Реал" сафида ўзига етарлича ўйин амалиёти берилмаяпти деб ҳисобламоқда ва клубдан ушбу масала бўйича норози.

Ўз навбатида, клубдагилар Гюлернинг бош мураббий Карло Анчелотти қарорларига жавобан бўлаётган реакциясидан мамнун эмас. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ёш футболчи ёзда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун бошқа клубга ижарага бериб юборилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: AS