Арбелоа нега фаолиятини 34 ёшда якунлаётгани ҳақида гапириб берди

Aslanov Jasurbek
25 июн 2017, 17:12
"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Альваро Арбелоа нега фаолиятини якунлаётгани ҳақида тушунтириш берди.

"Кўпчилик мендан фаолиятимни давом эттиришимни сўраб, яхши формадалигимни айтишди, аммо гап бунда эмас. Мен учун футбол - ҳар кунлик кураш, ҳар бир ўйинда ва ҳар бир машғулотда беллашишингиз лозим.

Фаолиятимни АҚШ ёки Хитойда давом эттириш менга қизиқ эмас. Оёқларим мени ушлаб тургунича футбол ўйнайман деб ўйлаган эдим, бироқ психология ўз сўзини айтди. Ўтган мавсум ўзим истагандек бўлмади, шу сабабли ўзимни алдамаслигим лозим" - дейди Арбелоа.

34 ёшли Арбелоа "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида "Депортиво", "Ливерпуль", "Вест Хэм" шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca