Араухо мундиални ўтказиб юбориши кутилмоқда

Mirjalol Normatov
26 сен 2022
"Барселона"дагилар ҳимоячи Рональд Араухо операция қилинишини тасдиқлади.

23 ёшли футболчи 28 сентябрь куни Финляндияда жарроҳлик амалиётидан ўтказилади. У ўнг оёғи сон соҳаси суягида синиш ҳолати кузатилган. Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши маълум қилинмаган. Аммо шифокорларнинг айтишига кўра, бундай жароҳатлардан кейин тикланиш вақти одатда 3 ойни ташкил қилади.

Шу орқали унинг 20 ноябрь куни старт оладиган жаҳон чемпионатида қатнашиш эҳтимоли паст баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Араухо Эронга (0:1) қарши халқаро ўртоқлик учрашувида жароҳат олганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal