

Ушбу хабарга Нукус клуби матбуот хизмати муносабат билдирди. "Арал Самали" расмийсининг маълум қилишича, барча футболчилар олдидаги қарзлар декабрь ойининг охирига қадар тўлаб берилади. Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ўртасида келишув бор. Шу туфайли жорий йил "Арал Самали" шарафини ҳимоя қилган ўйинчиларнинг хавотирланишига асос йўқлиги айтилди.



