UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18"Манчестер Юнайтед" Онана ўрнига юлдуз дарвозабонни олиб келмоқчи  1 14:51"Ливерпуль" "Челси" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин  0 14:26КХДР етакчиси мамлакатда Премьер-лига ўйинлари трансляция қилинишига рози, аммо...  10 13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш бандини фаоллаштиради  0 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  17 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  3 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1 12:19"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади  1 11:52"Ал Ҳилол" Тошкентга етиб келди  9 11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  5 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  3 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   8 09:45Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Комо»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 09:12Ўртоқлик учрашувлари. Ўсмирларимиз «Аспире» жамоаларига қарши баҳс олиб борди  3 09:05МЛС. "Интер Майами" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Суарес ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди  7

Arabnews.com: Саудия Арабистони ОЧЛни олиб, Осиё Кубоги-2027 мезбонлиги учун катта қадам ташлади Янгиликлар

Arabnews.com: Саудия Арабистони ОЧЛни олиб, Осиё Кубоги-2027 мезбонлиги учун катта қадам ташлади

Маълумки, Ғарб минтақасининг бу йилги ОЧЛ гуруҳ ўйинлари марказлашган тартибда Саудия Арабистонида ташкил этилади.

Бешта гуруҳ беллашувларига Ар Риёд, Жидда, Бурайда ва Даммам шаҳарлари мезбонлик қилади. Бундан кўриниб турибдики, Саудия Арабистони нафақат бир ё иккита гуруҳни қабул қилиш, балки бешта гуруҳни бир жойга жамлаш бўйича ҳам катта салоҳиятга эга.

ОФК ОЧЛ гуруҳ баҳслари Саудия Арабистонида бўлиб ўтишини эъон қилганидан сўнг араб футболини мунтазам ёритиб борадиган Arabnews.com сайти бу ҳақда алоҳида мақола чоп этди.

Мақолада айтилишича, ОЧЛ Ғарб минтақаси мезбонлигини олиб Саудия Арабистони келажак сари катта қадам ташлади. Қайси маънода? Маълумки, 2023 йилги Осиё Кубоги Хитойда бўлиб ўтади. 2027 йилги Осиё чемпионати қаерда ўтказилиши ҳозирча маълум эмас.

Фақат мезбонлик учун 4та мамлакат кураш олиб бораётганини биламиз: Эрон, Ҳиндистон, Қатар ва Саудия Арабистони. 2019 йилнинг 5 июнь куни дастлаб Ҳиндистон футбол федерацияси ОФКга мезбонлик аризасини тақдим этганди. 2020 йилнинг 6 февраль санасида Саудия Арабистони ҳам ариза топширди.

2020 йил 28 апрель куни Қатар, орадан бир кун ўтиб эса Эрон футбол федерацияси Осиё Кубоги-2027 мезбонлиги учун ўз номзодини тақдим этди. Эшитган бўлсангиз керак, бу орада Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам даъво аризаси топширганди. Лекин нимадир сабаб бўлиб, ЎФА ўз аризасини қайтариб олди.

Шундай қилиб бу йилги ОЧЛ Ғарб минтақаси гуруҳ ўйинлари Саудия Арабистонида ташкил этилади. Пойтахт Ар Риёд иккита гуруҳни ўзида қабул қилса, Жидда, Бурайда ва Даммам биттадан гуруҳни қабул қилади. Бешта гуруҳнинг ҳар бирида 12тадан ўйин ўтишини ҳисобга олсак, бешта гуруҳнинг жами 60та учрашуви мана шу шаҳарларда бўлиб ўтади. ОЧЛ гуруҳ беллашувлари 7-27 апрель оралиғида ўтказилади.

Arabnews.com сайтининг ёзишича, агар Саудия Арабистони ОЧЛни юқори савияда ўтказа олса, ОФК ишончини яна бир карра қозонган бўлади. Бу эса Осиё Кубоги-2027 мезбонини аниқлаш жараёнида катта роль ўйнайди. Бундан ташқари ОЧЛ Шарқ минтақаси гуруҳ ўйинлари бу йил уч мамлакатда - Таиланд, Вьетнам ва Малайзияда ўтказилади. Саудия Арабистони эса Ғарб минтақасининг барча гуруҳларини қабул қила олишини билдирди, бу эса катта шижоат демакдир.

Яна бир гап. ОФК шу йилнинг охиригача Осиё Кубоги-2027 қаерда бўлиб ўтишини эълон қилади. Агар мезбон сифатида Саудия Арабистони тасдиқланса, бундан ҳеч ким ажабланмаса керак.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика