Араб қўлига ўтаётган "Ньюкасл"га "Бавария" тарихидаги энг қиммат ўйинчи керак

Tolibjon Qosimov
23 май 2020, 16:41
"Бавария" ҳимоячиси Лукас Эрнандес фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.

"Bild" нашрининг ёзишича, ўйинчига тез орада араблар қўлига ўтадиган "Ньюкасл" жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лукас Эрнандес ўтган ёзда "Атлетико"дан "Бавария"га 80 млн евро эвазига ўтган. Бу мюнхенликлар тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Bild.de