АПЛнинг уч клуби Бильбаонинг "Атлетик" клуби ҳимоячисига қизиқмоқда
06 окт 2021 18:24
Янгиликлар
АПЛнинг уч клуби Бильбаонинг "Атлетик" клуби ҳимоячисига қизиқмоқда
Ўтган мавсумни Сегундада иштирок этувчи "Мирандес"да ўтказган "Атлетик" (Бильбао) ҳимоячиси Даниэль Вивиан АПЛ клублари қизиқишига сабаб бўлмоқда.
22 ёшли испаниялик футболчининг ўйини "Вест Хэм", "Вулверхэмптон" ва "Арсенал" клублари қизиқишига сабаб бўлмоқда.
Клублар ўйинчи билан келаси йилнинг ёзида шартнома имзолашга уриниб кўради.
Қайд этиш керакки, унинг "Атлетик" билан тузган шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган, товон пули эса 40 миллион еврони ташкил этади.
Фикрлар