АПЛнинг икки клуби Мэддисонни сотиб олишга тайёр

Mirjalol Normatov
9 июн 2023, 21:12
"Лестер" ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" қизиқишлари доирасида.

Журналист Фабрицио Романонинг фикрига кўра, "Тоттенхэм"нинг янги устози Ангелос Постекоглу клуб раҳбариятига ушбу футболчи билан шартнома имзолаш кераклигини айтган. Ўз навбатида "Ньюкасл" кетма-кет иккинчи трансфер ойнаси вақтида Мэддисонни трансфер қилишга уриниб кўради.

Ушбу мавсумда 26 ёшли хавбек барча турнирларда 32 ўйинда қатнашиб, 10 гол ва 9 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/fabrizioromano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›