АПЛда трансфер ойнаси шу ҳафтадаёқ очилади

Англия Премьер-лигасида ёзги трансфер ойнаси 17 май, пайшанба куни очилиши эълон қилинди.

ФИФА қоидаларига кўра ҳар бир лига бир йилда камида битта трансфер ойнаси эга бўлиши ва у 12 ҳафтадан кам бўлмаган муддатда очиқ туриши шарт.

Ўтган 2017 йилда АПЛ клублари ўзаро трансфер бозори мамлакат чемпионати бошланиши арафасида ёпилишига келишиб олишганди. Ушбу келишувга кўра ёзги трансфер ойнаси 9 август куни ёпилади, чемпионатнинг ўзи эса 11 август санасида старт олади. 


Манба: