АПЛда стадионларга мухлислар ташрифи қай даражада?
19 янв 2018 21:28
Янгиликлар
АПЛда стадионларга мухлислар ташрифи қай даражада?
АПЛда стадионларга мухлислар ташрифи қай даражада эканлигини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Фактлар:
1. АПЛнинг жорий мавсуми - 1949 йилдан кейин энг кўп мухлис тушаётгани. Бу ишқибозларнинг ўртача ташрифи юқори эканлигини англатади.
2. "Тоттенхэм" "Уайт Харт Лейн" қайта қурилаётгани сабаб вақтинча "Уэмбли"га кўчгани сабаб стадионни тўлдира олмаяпти. "Уэмбли" 90000 мухлисга мўлжалланган. Айни шу сабаб "шпорлар" стадиони ўртача 73,3%га тўлмоқда. Лиганинг қолган жамоаларидаги кўрсаткич 90%дан юқори. Бу борадаги етакчилар - "Челси" ва "Хаддерсфилд" (99,7%дан).
3. Англиянинг энг кўп мухлис келадиган клуби - "Манчестер Юнайтед" (ҳар бир уй учрашувига ўртача 74972 нафар мухлис келади). Энг кам мухлис - "Борнмут" (10615).
4. Мавсумнинг энг мухлис келган ўйини 9-тур доирасидаги "Тоттенхэм" - "Ливерпуль" (80827) учрашуви бўлган эди. Энг кам мухлис кўзида ўтган учрашув эса 14-тур доирасидаги "Борнмут" - "Бернли" (10302) баҳси бўлган эди.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар