АПЛда май ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун давогарлар номи эълон қилинди
25 май 2021 20:00
Янгиликлар
АПЛда май ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун давогарлар номи эълон қилинди
Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар бермоқда. Демак, номзодлар билан танишинг:
Гарет Бэйл (“Тоттенхэм Хотспур”) — 5 ўйинда 5 гол;
Алисон Бекер (“Ливерпуль”) — 5 ўйин ва 5 ғалаба, улардан 3 таси “қуруқ”, “Вест Бромвич Альбион”га қарши ўйинда ғалаба голи муаллифи;
Кристиан Бентеке (“Кристал Пэлас”) — 5 ўйинда 4 гол;
Садио Мане (“Ливерпуль”) — 5 ўйинда 3+2 натижа, айнан унинг охирги турда урган голлари мерсисайдликлар Чемпионлар Лигаси йўлланмасини олиб келди;
Николя Пепе (“Арсенал”) — 4 ўйинда 5 гол;
Арон Ремсдейл (“Шеффилд Юнайтед”) — 5 ўйинда 25 та сейв ва 2 таси “қуруқ” ўтган;
Родриго Морено (“Лидс Юнайтед”) — 5 ўйинда 4+1 натижа;
Жо Уиллок (“Ньюкасл Юнайтед”) — 4 ўйинда 4 гол.
Овоз бериш жараёнида мухлислар, барча клублар сардорлари ва АПЛнинг махсус экспертлари қатнашади. Ғолиб эса кейинги ҳафта маълум бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар