АПЛда энг кўп ўзини оқлайдиган мураббийлар рейтинги эълон қилинди

Alisher
5 авг 2022, 10:38
The Athletic ходимлари бош мураббийлар дуранг ёки мағлубият қайд этганидан сўнг берилган барча 492та интервьюларни эшитиб чиқишди.

Унга кўра, германиялик мутахассис Тухель кўпинча турли вазиятларни сабаб қилиб кўрсатган. Очко йўқотилган ўйинлардан сўнг 19та интервьюдан 11тасида ўзини оқлашга ҳаракат қилган. У уч бор коронавирус, икки мартадан ҳакам, омадсизлик ва маълум ўйинчиларнинг хатоларини қайд этган. У бир мартадан жамоанинг чарчаганини ва "Стэмфорд Бриж" майсасининг ҳолатини ҳам сабаб қилиб кўрсатди.

Иккинчи ўринни 55,5 фоиз норозилик билан "Арсенал" устози Микель Артета эгаллади.

"Манчестер Юнайтед"ни бошқарган Ральф Рангник эса 40 фоиз билан 10-ўринда. Юрген Клопп ("Ливерпуль", 33,3%) 12-ўринни, Пепе Гвардиола ("Манчестер Сити", 27,3%) 16-ўринни ва Антонио Конте ("Тоттенхэм", 15,4%) 26-ўринни эгаллади.

Рўйхатни "Лидс"да ишлаган мутахассислар Марсело Бьелса (13%, 28-ўрин) ва Жесси Марш (12,5%, 29-ўрин) ёпиб беришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›