АПЛ. Холанд “Тоттенхэм” билан ўйинда мусобақадаги антирекордини қўйди

Eldor Akmurzayev
6 фев 2023, 10:30
Англия чемпионати 22-турида “Манчестер Сити” сафарда “Тоттенхэм”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Шпорлар”га қарши баҳсда ҳужумчи АПЛдаги ўйинда илк бор рақиб дарвозаси томон бирорта ҳам зарба беролмади. Шунингдек, у лондонликлар жарима майдонида бирор марта ҳам тўпга тегинмади. Норвегиялик учрашувни тўлиқ ўтказганди.

Эслатиб ўтамиз, Холанд жорий мавсум мусобақада 20 баҳсда қатнашиб, 25+3 натижа кўрсатиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Squawka

Сўнгги янгиликлар

Барча ›