АПЛ. Сўнгги 10 йилликнинг рамзий терма жамоаси аниқланди

20 дек 2019, 01:06
BBC нашри талқинига кўра, сўнгги 10 йилликда АПЛда ҳаракатланган футболчилардан иборат рамзий терма жамоа билан танишинг.

Мазкур рўйхат дастлаб BBC Sport нашри журналистлари томонидан АПЛда камида 2 мавсум тўп сурган футболчилар орасидан шакллантирилди. Сўнгра унга мухлислар овоз беришди.

Дарвозабон: Давид Де Хеа ("Манчестер Юнайтед");

Ҳимоячилар: Трент Александер-Арнолд, Вирджил ван Дейк (иккаласи – "Ливерпуль"), Венсан Компани ("Манчестер Сити"), Патрис Эвра ("Манчестер Юнайтед");

Ярим ҳимоячилар: Стивен Жеррард ("Ливерпуль"), Нголо Канте ("Челси", "Лестер"), Кевин де Брюйне ("Манчестер Сити");

Ҳужумчилар: Эден Азар ("Челси"), Серхио Агуэро ("Манчестер Сити"), Харри Кейн ("Тоттенхэм").

Ўхшаш янгиликлар


Манба: BBC