АПЛ. Обамеянг гол уриб, майдондан четлатилган “Кристал Пэлас” – “Арсенал” баҳсида ғолиб аниқланмади

Eldor Akmurzayev
11 янв 2020, 19:25
Премьер-лиганинг 22 тури доирасида бўлиб ўтган “Кристал Пэлас” ва “Арсенал” ўртасидаги беллашув ўз якунига етди.

“Лондон дербиси”да кучлар тенг келди. Ўйинда ҳисобни 12 дақиқада Пьер-Эмерик Обамеянг очган бўлса, 2 тайм бошларида Жордан Айю Бернд Лено дарвозасини ишғол этиб, мувозанатни тиклади. 67 дақиқада эса Обамеянг рақиб футболчисига нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун ҳакам томонидан қизил карточка олди ва майдондан четлатилди.

Кристал Пэлас – Арсенал 1:1 (0:1, 1:0)

«Селхерст Парк»

Голлар: 0:1 – 12 Обамеянг, 1:1 – 54 Айю.

Кристал Пэлас – Гуаита, Кэйхилл, Келли, Томкинс, Ридевалд, Маккарти, Майер (Тосун, 68), Куяте, Макартур, Заа, Айю.

Арсенал – Лено, Давид Луиз, Колашинац, Папастатопулос, Мэйтленд-Найлз, Торрейра (Гендузи, 46), Джака, Озил (Мартинелли, 70), Пепе, Ляказетт (Нелсон, 90), Обамеянг.

Огоҳлантиришлар: Пепе (44), Мэйтленд-Найлз (51), Маккарти (71), Томкинс (85), Ляказетт (90).

Четлатиш: Обамеянг (67).

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›