АПЛ. Микель Артета — март ойининг энг яхши мураббийи
31 мар 2023 17:22
Янгиликлар
АПЛ. Микель Артета — март ойининг энг яхши мураббийи
Англия Премьер-лигаси март ойининг энг яхши мураббийини эълон қилди.
"Канонирлар" март ойида чемпионатда 4 ўйинда умумий 14:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу испаниялик учун мавсумда 4-шундай соврин. Бу борада рекорд эса "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппга тегишли. Германиялик мутахассис 2019/20-мавсумда 5 марта ой мураббийи бўлган.
Артетага март ойида Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити"), Роберто Де Зерби ("Брайтон") ва Унаи Эмери ("Астон Вилла") рақобат қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар