UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47"Андижон"нинг халқаро майдондаги ўйинлари тақвими маълум қилинди  3 21:28Микель Артета: "Арсенал" катта соврин ютиши керак"  0 20:36"Бавария" "Челси" билан Нкункунинг трансфери бўйича музокараларни бошлади. Вингер мюнхенликлар сафига ўтмоқчи  0 20:11"Манчестер Юнайтед" ҳамон "Спортинг" сардори билан шартнома имзолаш ниятида  2 20:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  37 19:43"Тоттенхэм" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси учун 55 млн евро таклиф қилди  0 19:20"Ливерпуль"га керагидан ортиқ баҳо бериб юборишмаяптими? Слот жамоаси Англия чемпионлигини ҳимоя қилиши қийин бўлади  7 18:41Жаҳон футболи афсоналари келадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар бепул берилади  1 18:20ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси қайси терма билан ўйнаши мумкин? Алишер Никимбаев версияси  8 18:03Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  9 17:44Футзал бўйича Олий лига баҳсларига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  0 17:23Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ  8 17:05Ўзбекистон ва Россия афсоналари учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 16:49Суперлига. 19-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", ОКМК, "Андижон" ва "Хоразм"да йўқотишлар бор  0 16:24"Ньюкасл" А Сериядан Исакка ўринбосар топди  1

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

АПЛнинг 12-тури доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм" учрашуви якунланди.

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм" 2:0

Голлар: Фред 47', Бруну Фернандеш 69'

"Манчестер Юнайтед": 1. Давид де Хеа, 20. Диогу Далот, 19. Рафаэль Варан, 6. Лисандро Мартинес, 23. Люк Шоу, 18. Каземиро (14. Кристиан Эриксен 87'), 17. Фред, 21. Энтони (39. Скотт Мактоминей 76'), 8. Бруну Фернандеш, 25. Джейдон Санчо (36. Энтони Эланга 87'), 10. Маркус Рэшфорд.

Захира: 22. Том Хитон, 2. Виктор Линделеф, 12. Тайрелл Маласиа, 28. Факундо Пельистри, 49. Алехандро Гарначо, 7. Криштиану Роналду.

"Тоттенхэм": 1. Уго Льорис, 17. Кристиан Ромеро, 15. Эрик Дайер (19. Райан Сеcсеньон 82'), 33. Бен Дэвис, 2. Мэтт Доэрти (27. Лукас Моура 82'), 14. Иван Перишич (24. Джед Спенс 89'), 30. Родриго Бентанкур (4. Оливер Скипп 89'), 38. Ив Биссума (6. Давинсон Санчес 82'), 5. Пьер-Эмиль Хейбьерг, 7. Сон Хён Мин, 10. Харри Кейн.

Захира: 20. Фрейзер Форстер, 25. Джафет Танганга, 34. Клеман Лангле, 11. Бриан Хиль.

Огоҳлантиришлар: Каземиро 52'

Манчестер Юнайтед

Фред - 47', Бруну Фернандеш - 69'

Премьер-лига . 12-тур

20/10/2022, 01:15

0
:
2
Тугади

Тоттенхэм

Стадион: Old Trafford, 73677 томошабин

Бош ҳакам: Simon Hooper

45'
90'
47'  Фред
47'  Джейдон Санчо
52'  Каземиро
69'  Бруну Фернандеш
76'  Антони (Скотт Мактоминей)
87'  Джейдон Санчо (Энтони Эланга)
87'  Каземиро (Кристиан Эриксен)
82'  Ив Биссума (Давинсон Санчес)
82'  Эрик Дайер (Райан Сеcсеньон)
82'  Мэтт Доэрти (Лукас Моура)
89'  Родриго Бентанкур (Оливер Скипп)
89'  Иван Перишич (Джед Спенс)


90+4. Ўйин якунланди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

81. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Бруну Фернандеш дарвозабон билан бирга-бир вазиятда қолди ва уни алдаб ўтиб, гол урди, бироқ ушбу ҳолатда португал ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди. 

74. Зарба! Решфорд жарима майдончасига ёриб кириб дарвоза томон кучли зарба йўллади, Уго Льорис супер сейв кўрсатиб жамоасини голдан сақлаб қолди. 

73. Бруну тинмаяпти. Унинг дарвозага тепган навбатдаги тўпини Льорис ушлаб олди. 

МЮ катта тезликда қарши ҳужумга ўтиб кетди, тўп Брунуга келиб тушди, португалиялик футболчининг дарвоза томон йўллаган айланма зарбаси дарвоза тўридан жой олди.

69. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Бруну Фернандешдан супер гол!

55. Энтони ўзига узатиб берилган тўпни тўғрилаб олиб дарвозага йўллади, аммо ноаниқ.

50. Кейн тўпни ўзига тўғрилаб олиб дарвозага тепди, тўп рекошет бўлиб, майдонни тарк этди.

49. МЮ ҳужумларни тўхтатмаяпти. Решфорд жарима майдончасига кириб бориб дарвозага тўпни тепди, Льорисдан супер сейв!

Ўнг қанотдан Далот ҳужумни бошлади, тўпни Санчога узатди, Жейдон эса марказроқдаги Фредга тўпни берди, унинг зарбаси рекошетга учраб, дарвозага кирди. 

47. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Фред учрашувда ҳисобни очди!

46. Ўйиннинг иккинчи бўлими бошланди.

45+3. Ўйиннинг дастлабки 45 дақиқалиги якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Харри Кейннинг дарвозага йўллаган хавфли зарбасини де Хеа ушлаб олди.

38. Манчестерликлар бугун дарвоза томон узоқдан жуда кўп зарба беришяпти. Навбатдаги - Фреднинг берган зарбаси ҳам ноаниқ бўлди.

33. Сон Хён Миннинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

29. Каземиродан хавфли зарба! Чамаси 25 метрлардан йўлланган зарба бироз ноаниқ кетди. 

26. Брунудан яна бир зарба, бироқ ноаниқ.

24. Шоу, Льорис!!! Далот ўнг қанотдан юриш қилиб тўпни ҳаволатиб жарима майдончаси томон узатди, Шоу дарвоза томон зарба берди, Уго Льорис яна бир сейв намойиш этиб, жамоаси жонига оро кирди.

23. Зарба! Бруну Фернандешнинг жарима зарбасидан дарвоза томон тепган тўпини Льорис катта қийинчилик билан қайтариб юборди. 

19. Доэрти бир ҳимоячини алдаб жарима майдончасига кириб борди ва дарвоза томон зарба берди, аммо бироз ноаниқ.

10. Зарба! Энтонининг узоқдан йўллаган айланма зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди. 

7. Фреднинг узоқ масофадан тепган тўпини Льорис қайтарди.

6. Энтони дарвозабон олдинга чиқиб кетганини кўриб зарба берди, тўп аввал Дайерга тегиб йўналишини ўзгартирди, уни эса Льорис қийинчилик билан қайтариб юборди. 

5. Бриан Хилнинг рақиб дарвозаси томон йўллаган зарбаси кучли, аммо ноаниқ бўлди.

4. Майдон эгалари ўйинни фаоллик билан бошлади. Манчестерликларнинг қатор ҳужумлари муваффақиятсиз якунланди, ҳужумлар охирида Далот якуний зарбани берди, тўп эса майдонни тарк этди.

1. Учрашувга старт берилди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 00:15 да бошланади. 

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика