UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16Салоҳнинг "Ливерпуль" билан янги шартномасининг молиявий шартлари маълум  0 18:00Суперлига. "Машъал" - "Нефтчи" (матнли трансляция)  8 17:38"У исталган клубни танлаши мумкин эди, лекин биз билан қолди". Слот Салоҳнинг садоқатидан хурсанд  2 17:10Шаҳбоз Умаров жароҳат олди  0 16:42"Мен Андре Онанага тўла ишонч билдираман" — Аморим  0 16:13"Лион" билан ўйиндаги хатолардан сўнг: Онана оиласини полиция қўриқламоқда  6 15:46"Бундай қарорларни кўргани кўзим йўқ". Эрик Кантона — "Манчестер Юнайтед"нинг янги стадион қуриши ҳақида  2 15:19Фантастик голларга муаллифлик қилган Райс Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 14:57Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Франция билан рўбарў келади!  9 14:32Моуринью Мюллерни жамоасига жалб этмоқчи  0 14:05"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" етакчиси билан музокаралар олиб бормоқда  3 13:37Фабрегас Бундеслига жамоасини бошқариши мумкин  0 13:11Қирувчи самолёт остида қолган, отасига интервью берган, Это'Они захирага михлаган ҳамда ундан жамоа топиб беришни сўраган "Сўғдиёна"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 12:40​Расман: Салоҳ "Ливерпул"да қолди!  18 12:262031 йилги Осиё кубоги мезбони ким бўлади? Сунъий интеллект тахмин қилиб кўрди  4

Погбадан "покер", Фернандешдан хет-трик. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни янчиб ташлади Янгиликлар

Погбадан "покер", Фернандешдан хет-трик. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни янчиб ташлади

Тез орада АПЛ 1-тур доирасидаги МЮ - "Лидс" ўйини воқеаларини кузатиб боринг.

Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 30', Мэйсон Гринвуд - 52', Бруну Фернандеш - 54', Бруну Фернандеш - 60', Фред - 68'

Премьер-лига . 1-тур

14/08/2021, 17:30

1
:
5
Тугади

Лидс

Люк Эйлинг - 48'

Стадион: Old Trafford, 72732 томошабин

Бош ҳакам: Paul Tierney

45'
90'
30'  Бруну Фернандеш
30'  Поль Погба
52'  Мэйсон Гринвуд
52'  Поль Погба
54'  Бруну Фернандеш
54'  Поль Погба
60'  Бруну Фернандеш
60'  Виктор Линделеф
68'  Фред
68'  Поль Погба
69'  Скотт Мактоминей (Неманья Матич)
75'  Дэниел Джеймс (Джейдон Санчо)
75'  Поль Погба (Антони Марсьяль)
83'  Люк Шоу
46'  Родриго (Хуниор Фирпо)
48'  Люк Эйлинг
48'  Стюарт Даллас
59'  Лиам Купер
62'  Рафинья
69'  Джек Харрисон (Элдер Кошта)
77'  Патрик Бэмфорд (Тайлер Робертс)

"Манчестер Юнайтед" – "Лидс" 5:1

«Олд Траффорд»

Голлар: 1:0 – 30 Бруну Фернандеш, 1:1 – 48 Эйлинг, 2:1 – 52 Гринвуд, 3:1 – 54 Бруну Фернандеш, 4:1 – 60 Бруну Фернандеш, 5:1 – 68 Фред.

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Линделеф, Шоу, Погба (Марсьяль, 75), Фред, Бруну Фернандеш, Джеймс (Санчо, 75), Мактомини (Матич, 69), Гринвуд. 

"Лидс" – Мелье, Эйлинг, Купер, Стрейк, Даллас, Кох, Харрисон (Элдер Кошта, 69), Клих, Рафинья, Родриго (Фирпо, 46), Бэмфорд (Робертс, 77).

Огоҳлантиришлар: Купер (59), Рафинья (62), Шоу (83).



90+3. Учрашув якунланди.

86. Рафинья "Лидс"нинг иккинчи голини уриши мумкин эди, аммо тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

75. МЮ сафида ўзгариш: Погба ва Жеймс майдонни тарк этишди. Уларнинг ўрнига Санчо ва Марсьяль баҳсга қўшилишди.

74. Бугун бу дарвозабонга ҳавас қилиб бўлмайди.

68. ГООООООООООЛ! МЮни тўхтатиб бўлмаяпти. Погбадан ассистлар бўйича покер! Гол муаллифи эса Фред. Полнинг қанотдан ерлатиб узатган тўпини Фред чап оёғида дарвозага жойлаб қўйди. 5:1.

60. ГООООООООООООООЛ! Фернандешдан хет-трик! Линделёфнинг ҳимоядан узатган тўпига Бруно етиб олди ва дарвозани нишонга олди. 4:1.

54. ГООООООООООООООЛ! Бруно Фернандеш Погбанинг узатмасини қабул қилди ва алдачи ҳаракат орқали қаршисидаги рақибини "хот-догга жўнатди". Бруно эса чап оёғи билан дарвозага зарба берди, Айлин тўпни чизиқдан ўтганидан сўнг қайтарди.

52. ГООООООООООООООЛ! Погбанинг идеал узатмасидан сўнг Гринвуд рақиб дарвозабони билан деярли бирга-бир чиқди ва узоқ бурчакни нишонга олиб, ўз номини таблога ёздириб қўйди.

49. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Айлиннинг суперзарбасидан сўнг тўп дарвозанинг узоқ юқори бурчагидан жой олди. Масофа 20-22 метр эди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45+1. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

41. Гринвуд ҳужум ташкил қилишда ҳали тажрибаси эканлиги билиниб қолди, тезкор қарши ҳужумда у тўп билан марказга эмас, қанот томонга кетиб қолди.

36. МЮнинг яна бир ҳужуми муваффақиятсиз якунланди. Жеймс жарима майдончаси ичидан дарвозани нишонга ола билмади.

33. Шоу қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борди ва дарвоза томон кучли зарба берди. Тўп ташқаридан тўрга тегди.

31. ГОООЛ! Фернандеш ҳисобни очди. Погбанинг узатмасини ўзига тўғирлаб олишга муваффақ бўлган Бруно дарвозага зарба берди ва ўз жамоасининг янги мавсумдаги дастлабки голига муаллифлик қилди.

30. Фернандешнинг қанотдан амалга оширган "прострели"га Гринвуд ета олмади.

27. Поль Погбанинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Мелье осонлик билан ушлаб олди.

26. ЗАРБААА... Моренонинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп МЮ дарвозасининг ёнгинасидан ўтиб кетди.

25. Бош ҳакам Пол Тирни "Манчестер Юнайтед" дарвозаси томон жарима зарбаси белгилади. Дарвозагача тахминий масофа 25 метр.

23. Шоунинг қанотдан узатган тўпини "Лидс" дарвозасига жойлаб қўядиган мард топилмади.

20. Ўйиндаги кичик устунлик МЮ томонида, аммо "Лидс" тўлиқ ҳимояда ўйнамаяпти ва вақти-вақти билан рақибни шошириб, ҳужумлар ташкил қиляпти.

16. КЛИИИХ! "Лидс" футболчисининг ажойиб айланма зарбасини Давид де Хеа қайтаришга муваффақ бўлди.

12. ЗАРБААА... Погба "Лидс" дарвозабони билан бирга-бир вазиятда гол ура олмади. Поль Гринвуд бажариб берган ишни йўққа чиқарди.

11. "Лидс" ҳимоячиси тўпи орқага узатаётганида рикошет юзага келди ва тўп дарвоза томонга учди. Мелье бир амаллаб тўпга етди ва уни майдондан чиқариб юборди.

8. "Лидс"нинг дастлабки ҳужуми хавфли тус олди, аммо ҳаводан узатилган тўпни МакТоминай қайтариб юборди.

6. Гринвуднинг узоқ масофадан берган зарбасидан сўнг Мелье тўпни эгаллаб олди.

4. МЮнинг иккинчи бурчак зарбаси "Лидс"нинг тезкор қарши ҳужумига айланиб кетди, аммо меҳмон жамоа вакили тўпни ўзида узоқлаштириб юборгани туфайли ҳужум эрта якун топди.

2. МакТоминей жарима майдончаси ичидан рақиб дарвозасига зарба берди, аммо тўп "Лидс" футболчисига тегиб, майдонни тарк этди.

1. Учрашув бошланди.

- Баҳс бошланишидан аввал "Реал"дан харид қилинган ҳимоячи Рафаэль Варан мухлисларга таништирилди. Франциялик футболчи янги жамоасида 19-рақам остида тўп тепади.

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Линделеф, Шоу, Погба, Фред, Бруну Фернандеш, Жеймс, Мактомини, Гринвуд.

"Лидс": Мелье, Эйлинг, Купер, Стрейк, Кох, Даллас, Клих, Харрисон, Родриго, Бэмфорд, Рафинья.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика