UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  0 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  18 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  5 20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  12 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  3 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  10 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  12 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" минимал ҳисобда ғалаба қозонди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" минимал ҳисобда ғалаба қозонди

Англия чемпионати 5-туридан ўрин олган учрашувлардан бири бўлиб ўтди.

Маркус Рэшфорднинг 8-дақиқада пеналтидан урган голи манкунианликларга ғалаба келтирди.

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 8'

Премьер-лига . 5-тур

14/09/2019, 20:00

0
:
1
Тугади

Лестер

Стадион: Old Trafford, 73689 томошабин

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

45'
90'
8'  Маркус Рэшфорд
67'  Неманья Матич (Фред)
70'  Хуан Мата (Тахит Чонг)
84'  Дэниел Джеймс
90'  Дэниел Джеймс (Аксель Туанзебе)
57'  Хамза Чоудури (Айосе Перес)
68'  Демарай Грей (Харви Барнс)
75'  Джеймс Мэддисон
90'  Бен Чилуэлл

АПЛ. 5-ТУР. Марказий ўйин.

"Манчестер Юнайтед" - "Лестер" 1:0

14 сентябрь, 19:00, "Олд Траффорд"

Гол: 8, Рэшфорд (пенальти) - 1:0.

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Магуайр, Ван-Биссака, Линделеф, Янг, Мактомини, Перейра, Матич (67, Фред), Жеймс (90, Туанзебе), Мата (70, Чонг), Рэшфорд.

Захира: Ромеро, Жонс, Гомес, Гринвуд.

"Лестер" – Шмейхель, Рикарду Перейра, Эванс, Чилуэлл, Сеюнджю, Мэддисон, Чоудури (58, Перез), Грэй (68, Барнс), Ндиди, Тилеманс, Варди.

Захира: Уорд, Морган, Жастин, Прает, Ольбрайтон.

Огоҳлантириш: Мэддисон (75).


            ТУРНИР ЖАДВАЛИ               

 УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. МЮ ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ.


90+2. НДИДИИИИ! Кучли ва бироз ноаниқ зарба. Де Ҳеа реакция кўрсатишга кеч қолганди. Ҳисоб ўзгармай қолди.

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Ўзгариш. Жэймс ўрнига конголик Туанзебе тушди. 

88. Перрейранинг 30 метрлардан берган зарбаси Шмейхелга қийинчилик туғдирмади. 

83. Рэшфорррррд! Тўп тепдими, ўқ уздими? Дарвоза тўсини ва устуни кесишган жойни нишонга олди.

75. Огоҳлантириш. Мэддисон Мактоминининг оёғига қўпол ташланди ва Аткинсон буни кўриб турган эди.

70. Ўзгариш. Мата ўз ўрнини 19 ёшли Чонг га бўшатиб берди.

68. "Лестер" ҳам ўзгариш амалга оширди. Грей ўрнига Барнс туширилди. 

67. МЮда ўзгариш. Матич ўрнига Фред тушди.

63. Иккинчи бўлимда тўп назорати 43-57(%). Меҳмонлар фойдасига.

57. Ўзгариш: Чодури ўрнига Айозе Перез тушди.

56. Мэддисон жарима зарбасини голга айлантиришига бир неча сантиметр ҳалақит берди. Бу ҳолатда Де Хеа жойидан силжишга ҳам улгурмаганди. Тўп дарвозани юқори тўққизлигининг ёнгинасидан ўтиб кетганди.   

51. Мата кетма-кет иккита зарба берди. Биринчи аниқ зарбани Шмейхел қайтариб мувозанатни йўқотганди, аммо юзага келган ушбу вазиятда Мата иккинчи зарбада анчагина адашди ва имкониятдан фойдалана олгани йўқ. 

50. Жэймс тўпга бурама зарба берди, бироз ноаниқ.

47. Ушбу ўйинга оид қизиқарли фикрларни Твиттер ижтимоий тармоғида #MUNLEI хэштеги орқали қидиқрув берган ҳолда топишингиз ва ўз фикрларингиз билан бўлишишингиз мумкин (албатта, хорижий тилларни билсангиз)

Иккинчи бўлимни меҳмонлар бошлаб беришди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

41.  Ўйин темпи сўнгги 10 дақиқа ичида тушиб кетди. Тўп асосан майдон марказида ҳаракатланмоқда.

32. "Лестер" анча жонланиб қолди, улар ҳам бир неча марта Де Ҳеани безовта қилишга улгуришди. Чилвелнинг супер зарбаси ва чиройли сейв ҳам мана шу оралиқда содир бўлганини айтиш керак.

23. Мата майдон маразидан ҳужум бошлади. Жэймс чап қанотдан юриш қилди ва рақиб жарима майдончасига узатмани амалга оширди, аммо бу ерда МЮдан ҳеч ким йўқ эди. 

20. Янг бурчакдан тўп узатди, Эванс уни қайтарди ва ҳужум бартараф этилди.

15. МЮ тўп назоратини қўлга олмоқда. Улар бу мавсум мағлубиятга учрамаган "тулкилар"дан устун келишяпти, ҳозирча.

8. ГОЛ! Рэшфорд бу сафар пеналтидан унумли фойдаланди - 1:0.

7. Пенальти борми? Аткинсон ВАР тизимидан фойдаланмоқда. Ҳа, ПЕНАЛЬТИ! Рэшфорд ишлаб олди ва ўзи тепади.

6. Харри Магуайр бугун ўзининг собиқ жамоадошларига қарши ўйнамоқда.

4. Арғимчоқ усулидаги ўйин бошланиб кетди. Бу сафар сейв қилиш навбати Де Хеага келганини кўрдик. Мэддисон зарбасини испаниялик посбон ўз маҳоратини кўрсатиб, тўпни қайтариб юборди.

3. МЮ стандарт вазиятга эга бўлмоқда. Зарбааа! Перейранинг кучли ва юқори тўққизликка берган зарбасини Каспер Шмейхель бир амаллаб қайтаришга эришди. Бурчак тўпи.

1. ЎЙИНГА СТАРТ БЕРИЛДИ!

Ассалому алайкум!  

Бироздан сўнг, МЮ ва "Лестер" ўйинига старт берилади.


АПЛ. 5-ТУР. Марказий ўйин.

"Манчестер Юнайтед" - "Лестер" 1:0 LIVE

14 сентябрь, 19:00, "Олд Траффорд"

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Магуайр, Ван-Биссака, Линделеф, Янг, Мактомини, Перейра, Матич (67, Фред), Жеймс, Мата (70, Чонг), Рэшфорд.

Захира: Ромеро, Жонс, Туназебе, Гомес, Гринвуд.

"Лестер" – Шмейхель, Рикарду Перейра, Эванс, Чилуэлл, Сеюнджю, Мэддисон, Чоудури (58, Перез), Грэй (68, Барнс), Ндиди, Тилеманс, Варди.

Захира: Уорд, Морган, Жастин, Прает, Ольбрайтон.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика